
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с га ортади.
Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.
“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг.
Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузатсангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар