21:30 / 18.06.2019
2 696

Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга боради

Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга боради
Август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Беларусь-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида маълум қилинди.

Бугун, 18 июнь куни Минскда Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Дворник Беларусь-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қатнашди.

«Агросаноат мажмуи, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика, енгил саноат соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳисобланади. Саноат кооперацияси, қўшма корхоналар ташкил этишга алооҳида эътибор қаратамиз. Ўзбекистонда юк, махсус ва тиркама техника, газ ёнилғисида ишлайдиган автобуслар ишлаб чиқариш бўйича кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қиламиз. Минск автомобиль заводи юқори даражадаги локализация билан ана шундай ишлаб чиқаришлар ташкил этишга тайёр», - деди Владимир Дворник.
Владимир Дворникнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари, биринчи навбатда, сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, пахта толаси, мис симлар ва бошқа маҳсулотларга қизиқиш юқори.

Тадбир давомида шу йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи режалаштирилаётгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга боради