date
views 2 819

30 июнь куни айрим жойларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

30 июнь куни айрим жойларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази эртага, 30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 28-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 30 июнь куни айрим жойларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади