
Ўзбекистон Россияни Су-30СМ кўп функцияли қирувчи самолётлари ва уларга ўқ-дори воситаларини сотиб олиш режалари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда РИА Новости вазиятдан бохабар манбага таянган ҳолда маълумот тарқатди.
«Ўзбекистон томони Россияга РФ томонидан давлат экспорт кредити ажратилиши ҳисобидан, Су-30СМ кўп функцияли қирувчи самолётлари, учувчиларни ердан қўллаб-қувватлаш ускуналари, назорат-текширув воситалари, эҳтиёт қисмлари, асбоб-ускуналар, нишонга олиш бўйича авиацион воситалар, шунингдек, парвозлар ва муҳандислик-техник таркибни тайёрлаш воситаларини сотиб олишдан манфаатдор экани тўғрисида маълум қилди», - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Ўзбекистон самолётларни сотиб олиш учун ариза жўнатади.
Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат РИА Новости’га «Ўзбекистон томони Су-30СМ қирувчи самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдираётгани»ни тасдиқлади.
Су-30СМ қирувчиси «ОКБ Сухого» томонидан ишлаб чиқилган ва Иркутск авиация заводида серияли ишлаб чиқарилади. Су-30СМ 4+ авлоддаги кўп нишонли Су-30 оғир қирувчи самолётининг сўнгги модификациясидир.
Ўзбекистон, шунингдек, РФга МиГ-29 қирувчи самолётлари паркини модернизация қилиш бўйича ариза юборган. Очиқ маълумотларга кўра, 2016 йил Ўзбекистонда турли модификациядаги 12та МиГ-29 бўлган, яна 18та самолёт сақланишда эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар