Россия Ўзбекистонга 12та Ми-35М жанговар-транспорт вертолётини етказиб беради

  • 08 июль 2019, 16:03
  • 768
  • Ўзбекистон
  • Россия Ўзбекистонга 12та Ми-35М жанговар-транспорт вертолётини етказиб беради
    Россия икки йил ичида Ўзбекистонга 12та Ми-35М жанговар-транспорт вертолётини етказиб беради. Бу ҳақда РИА Новостига таянган ҳолда Kun.uz хабар қилмоқда.

    «Тўртта Ми-35М вертолётини етказиб бериш муддати - 2019 йил тўртинчи чораги, саккизта вертолётни - 2020 йил», - дейди агентлик манбаси.

    РИА Новости’га Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизматидан аниқлик киритишларича, Ми-35М вертолётлари ва уларга тегишли ускуналар партиясини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити доирасида амалга оширилади.

    Вертолётлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани ҳақида 2018 йил хабар қилинганди. Ўшанда техниканинг аниқ сони очиқланмаган.

    Ми-35М жанговар-транспорт вертолёти бўлиб, жанговар ҳаракатлар билан биргаликда юк ташиш ва эвакуация ишларида ҳам қўлланилади. Вертолётни икки киши бошқаради ва 8 йўловчини олиб учиши мумкин. Ми-35М кабинасига 1500 килограмм юк ортиш мумкин. Осма юк сифатида эса 2400 килограмм юкни кўтара олади.

    » » Россия Ўзбекистонга 12та Ми-35М жанговар-транспорт вертолётини етказиб беради