Президент Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантиришга кўрсатма берди

  • 26 июль 2019, 21:50
  • 649
  • Ўзбекистон
  • Президент Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантиришга кўрсатма берди
    Самарқанд туманида Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди.

    Давлат раҳбари мазкур вилоятга сафардан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш эканини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантириш зарурлигини айтиб, Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимига шу юзасидан кўрсатмалар берди.

    Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган тизим асосида ишлаб, муҳитни ўзгартириш, тадбиркорларга ҳамма шароитни яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.

    Президент ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир туман иқтисодиётини алоҳида муҳокама қилди. Уларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

    » » Президент Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантиришга кўрсатма берди