08:24 / 01.08.2019
2 946

Мирзиёев Лукашенкога хоккейчи ҳайкалини ҳадя қилди (фото, видео)

Мирзиёев Лукашенкога хоккейчи ҳайкалини ҳадя қилди (фото, видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенко таклифига биноан 31 июлда давлат ташрифи билан ушбу давлатга борди. У ташрифи давомида «Заславль» давлат қароргоҳига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Беларусь телеграф агентлиги мухбири.

Давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудида сайр қилишган, сўнгра бир-бирларига ҳадялар улашишган. Александр Лукашенко ўзбекистонлик ҳамкасбига «Беларус» панноси ва миллий каштадўзлик намунасини совға қилган бўлса, унинг кенжа ўғли Николай Ўзбекистон Президентига зубр ҳайкалчасини ҳадя қилган. Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Беларусь давлат раҳбарига хоккейчи ҳайкалчасини совға қилган.

Президентлар, шунингдек, норасмий ҳолатда мулоқот қилишган. Таъкидлаш жоизки, учрашув жойи сифатида ўзбек нақшинкор усталари томонидан ўйиб ишланган шийпонча танланган. Уни Шавкат Мирзиёев ўтган йили Александр Лукашенко Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келганида ҳадя қилган эди.

Фото: БелТА

Фото: БелТА

Фото: БелТА
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти 31 июлда расмий ташриф билан Беларусга борди. Давлат раҳбарларининг музокаралари 1 август куни Мустақиллик саройида бўлиб ўтади.

Томонлар машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва IT-соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишади. Асосий диққат-эътибор минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро маҳсулотлар ва хизматлар савдоси учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилади.

Президентлар биргаликда, шу кунларда Беларусь пойтахтида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришни режалаштиришган.

Фото: БелТА

Фото: БелТА
Шавкат Мирзиёев ташрифи дастури доирасида Юқори технологиялар паркига бориш ҳам белгиланган. Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 25,3 фоизга ортиб, 113,1 млн долларни ташкил этган. Белорусь экспорти 28,3 фоизга ортиб, 88,8 млн долларни ташкил этган. Ўзбекистоннинг Беларусга экспорти 15,6 фоизга ошиб, 24,3 млн долларни ташкил этган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Лукашенкога хоккейчи ҳайкалини ҳадя қилди (фото, видео)