21:48 / 11.08.2019
2 256

JPMorgan илк бор Ўзбекистондаги лойиҳани молиялаштиради

JPMorgan илк бор Ўзбекистондаги лойиҳани молиялаштиради
АҚШнинг JPMorgan Chase Bank молия холдинги илк бор Ўзбекистондаги инвестициявий ва тижорий лойиҳани амалга оширишга кредит линияси ажратишга рози бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, 8 августда Москвада JPMorgan Chase Bank ва “Асака” акциядорлик тижорат банки ўртасида халқаро даражадаги экспорт-кредит келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Имзоланган келишув қиймати 36,4 млн еврони ташкил қилади. Ушбу маблағ Хитойнинг “Sinosure” экспорт-кредит агентлиги суғурта қоплами асосида 7 йил муддатда тўлаб борилади

Ҳужжат Қувасойдаги (Фағона вилояти) “Кварц” АЖда энергия самарадор технологиялар қўллаш усулида полировкаланган флоат-шишаларни ишлаб чиқарувчи завод қурилишини молиялаштиришни кўзда тутади.

Заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бир кунлик максимал ҳажми 400 тоннани ташкил қилади. Заводга технологик ускуналар Хитойнинг Shanghai Pony Technologies компанияси томонидан етказилади.

Мутахассисларнинг баҳолашича, лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат 300 та янги иш ўрни яратишга, балки маҳаллий бозорни кейинчалик экспорт қилинувчи сифатли маҳсулот билан таъминлашга имкон беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » JPMorgan илк бор Ўзбекистондаги лойиҳани молиялаштиради