14:48 / 12.09.2019
3 131

Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим белгиланди

Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат мамлакатлар ўртасида маданий, илм-фан, таълим алмашинувига, инвестицион иқлимни яхшилашга ва мамлакат туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлган шартларда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим белгиланди