16:30 / 16.09.2019
4 648

БМТ: Ўзбекистон — собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасидаги аҳолиси энг бахтиёр мамлакат

БМТ: Ўзбекистон — собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасидаги аҳолиси энг бахтиёр мамлакат
Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасида аҳолиси энг бахтли мамлакат деб топилди. Бу ҳақда БМТ тузилмаси томонидан тайёрланган Дунё аҳолисининг бахтлилик индексида маълумот берилган.

Рейтинг мамлакат ялпи ички маҳсулотининг аҳоли жон бошига улуши, ижтимоий таъминот, умр давомийлиги, ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминланганлик даражаси, хайрия ҳамда коррупция кўлами каби омиллардан келиб чиқиб тузилган.

2019 йилги рейтинг муаллифларининг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон 10 баллик бахтлилик тизимида 6,17 балл тўплаб, жаҳон мамлакатлари орасида 41-ўринни эгаллаган. Таққослаш учун, собиқ Иттифоқнинг ҳозирги кундаги энг фаровон республикалари ҳисобланган Болтиқбўйи мамлакатлари кўрсаткичлари Ўзбекистонникидан бироз пастроқ — Литва 42-ўринда, Латвия 53-ўринда, Эстония эса 55-ўринда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидан чиққан Грузия 156 мамлакат орасида 119-ўринни эгаллаган. МДҲга аъзо қолган мамлакатларнинг бахтлилик рейтингдаги ўрни қуйидагича: Қозоғистон 60, Россия 68, Молдова 71, Тожикистон 74, Беларусь 81, Қирғизистон 86, Туркманистон 87, Озарбайжон 90, Арманистон 116, Украина 133-ўринни банд этган.

Финляндия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австрия аҳолиси дунёдаги энг бахтли мамлакатлар дея эътироф этилган. Рейтингнинг энг сўнгги беш поғонасидан Руанда (152), Танзания (153), Афғонистон (154), Марказий Африка Республикаси (155) ва Жанубий Судан (156) ўрин олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » БМТ: Ўзбекистон — собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасидаги аҳолиси энг бахтиёр мамлакат