Абдулла Арипов Москвада ўтаётган форумда Ўзбекистондаги интернет тезлиги ҳақида гапирди

  • 22 октябрь 2019, 22:10
  • 924
  • Ўзбекистон
  • Абдулла Арипов Москвада ўтаётган форумда Ўзбекистондаги интернет тезлиги ҳақида гапирди
    Москвадаги «Очиқ инновациялар - 2019» форумида иштирок этаётган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов замонавий технологиялар, рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

    Форум модератори, физика-математика фанлари доктори Иван Оселедец бош вазирга юзланаркан, сўзини Ўзбекистоннинг минг йиллик тарих ва ажойиб ошхонага эга мамлакат эканини эътироф этишдан бошлади. Сўнгра аксарият танишлари Ўзбекистонни ҳеч қандай ижтимоий тармоқлар бўлмаган, рақамли цивилизациядан чарчаганлар роҳатланиб дам олиши мумкин бўлган мамлакат деб билишини айтди.

    «Республика мустаҳкам рақамли тараққиёт йўлидан бормоқда. Ўзбекистон бу соҳада нималарни асосий вазифа деб билади?», дея савол берди у.

    «Албатта, Ўзбекистонда бўлмаганлар шундай фикрласа керак. Биринчидан, Ўзбекистон замон билан, дунё билан тенг қадам ташламоқда, биргаликда ривожланмоқда. Бизда ҳам рақамли технологиялар ривожланиб боряпти ва биз бошқалар билан орамиздаги фарқни қисқартириш учун ҳаракат қилмоқдамиз», – деди Абдулла Арипов унга жавобан.

    Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, рақамли инфраструктура билан таъминланганлик борасида мамлакатлар ўртасидаги фарқ ва нотенглик сақланиб қолмоқда. Халқаро электр алоқа иттифоқининг маълумотларига кўра, Ер юзи аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

    «Биз мамлакат аҳолисининг ярми истиқомат қиладиган қишлоқ жойларни рақамли имконият билан таъминлаш муаммосига тўқнаш келганмиз. Менимча, бу муаммо кўплаб давлатларда мавжуд. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун республикада рақамли инфраструктурани ривожлантириш бўйича махсус президент дастури амалга оширилмоқда.

    Хусусан, келгуси йил охиригача, мамлакатдаги барча ижтимоий объектлар, хусусан мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасалари, яъни 20 мингдан ортиқ объектлар оптик толали алоқага асосланган кенг полосали интернет билан қамраб олинади.

    Мобиль тармоқлар абонентлари сонини 20-23 миллион нафарга етказиш режалаштирилган», – деди Арипов.

    Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда муваффақиятли синовдан ўтказилган 5G мобиль тармоғини 2020 йилда Тошкент шаҳрида тижорий ишга тушириш мақсад қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири – мутахассислиги бўйича электроалоқа муҳандиси. У узоқ йиллар мазкур соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Абдулла Арипов Москвада ўтаётган форумда Ўзбекистондаги интернет тезлиги ҳақида гапирди