
Бугун кун давомида Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан кучсиз совуқ ҳаво оқими киради. Республикамизнинг катта қисмида ҳарорат 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, бу мазкур давр учун хос бўлган ҳарорат меъёрларига яқин.
Узгидрометнинг хабар беришича, дам олиш кунлари антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво босимининг бир оз кўтарилиши фонида республикада кам булутли об-ҳаво кутилмоқда.
Эрталабки соатларда ҳавонинг совиши натижасида термометр устунчаси 0-5 даража илиқ кўрсаткичдан ошмайди, кундузи эса ўртача 10-15 даражагача кўтарилади. Ўртача суткалик ҳарорат меъёрдан 1-3 даража паст бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар