
Эртага Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади, кундузи эса 3-5 даража илиқдан ошмайди, бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага пастдир.
Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин.
Тунги совуқ 3-5 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлиб, аввалгидек кун меъёридан паст. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар