07:43 / 15.12.2019
3 652

Ҳокимлик кўприк муаммосини қандай ҳал этади?

Ҳокимлик кўприк муаммосини қандай ҳал этади?
Фуқаролар кўприк масаласида депутатликка кўрсатилган номзодга мурожаат қилди. Ҳокимлик муаммони бартараф қилишни бошлади.

Косон туманидаги “Беруний” ҳудудида бир неча йиллардан бери аҳоли эски ва хавфли кўринишга келиб қолган кўприкдан фойдаланарди. Буни инобатга олиб жорий йилнинг ёз ойларида қишлоққа кираверишда янги кўприк қуриш ишлари бошланди. Бироқ айрим сабабларга кўра қурилиш ишлари охирига етказилмай қолди. Бу ҳақда Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур муаммога ечим излаб фуқаролар Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Зиёда Аминовага мурожаат қилди. Номзод масала билан атрофлича танишиб чиқиб, Косон туман ҳокимлигига бoғланди.

Косон туман ҳокимлиги “Беруний” ҳудудида қурилган кўприкнинг охирги ишлари бажарилмай қолганининг сабаби билан қизиқиб, муаммони ечиш чораларини излаб кўрди.
Соҳага алоқадор мутахассислар билан маслаҳатлашиб кўприкнинг қолган қисмини қуриш ишларини бошлаб юборишди. Тез орада мазкур ҳудудда янги ва хавфсиз кўприк фойдаланишга топширилади, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳокимлик кўприк муаммосини қандай ҳал этади?