10:00 / 19.12.2019
2 515

The Economist Ўзбекистонни йил мамлакати деб топди

The Economist Ўзбекистонни йил мамлакати деб топди
Фото: The Economist
Ўзбекистон Британиянинг The Economist журнали версиясига кўра «Йил давлати»га айланди. Ўтган йили ушбу ном Арманистонга насиб этганди, деб хабар беради Daryo.

Нашрнинг таъкидлашича, жорий йилда танловни амалга ошириш жуда қийин кечган бўлиб, мамлакатда йил давомида эришилган демократик ютуқлар унинг келажакда тараққиёт йўлидан қайтмаслигини кафолатламайди.

Бундан ташқари, 2019 йилда энг ёрқин сиёсий тенденциялар салбий бўлди: жангари миллатчилик.

«Дунё миқёсидаги тўлқин шу қадар кучли бўлдики, шунга қарамай, баъзи мамлакатлар бошқача йўл тутганини кўриш ёқимли бўлди», — дея журнал мисол сифатида Янги Зеландияни келтиради.

Таҳририят Шимолий Македония ва Судан каби бир қатор мамлакатларнинг тараққиётини алоҳида қайд этиб ўтган. Биринчиси жорий йилда ўз номини ўзгартирди, бунинг натижасида Греция билан муносабатлар анча илиқлашди ва иккинчиси дунёдаги энг қабиҳ золимлардан бири ҳисобланувчи Умар ал-Баширнинг исломий режимидан халос бўлишга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ғолиб дея топилди. Мақолада таъкидланишича, бундан уч йил олдин эркаклар, аёллар ва болалардан иборат «қўшинлар» пахта далаларига мажбурий меҳнатга жалб этилган, мамлакатнинг ўзи эса «қаттиққўл ва компетенцияга эга бўлмаган ёпиқ жамият» бўлган.

2018 йили Давлат хавфсизлиги хизматининг раҳбари истеъфога чиқарилиши билан мамлакатда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани ҳам қайд этилган.

«Ҳукумат сезиларли даражада мажбурий меҳнатни бас қилди. Мудҳиш номи билан танилган қамоқхона ёпилди. Хорижлик журналистлар мамлакатга киритилмоқда. Амалдорларга ўз бизнесини ривожлантириш тақиқланди. Давлат иқтисодиётини қуриш учун хорижлик технократлар таклиф этилмоқда», — дейилади мақолада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » The Economist Ўзбекистонни йил мамлакати деб топди