Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токио шаҳрида Япония императори Нарухито билан учрашди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, "Рейва" деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ташрифи шарафига Япония императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилди. Шунингдек, улар биргаликда суратга тушдилар.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди