
Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Озарбойжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги иштирокида халқаро мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш масаласида учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон томони ташаббуси билан коридор иштирокчилари ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи учрашувда, юк ташиш ҳажмини ошириш, ушбу халқаро лойиҳага аъзо давлатлар ҳудуди орқали мультимодал ташувларни ривожлантириш бўйича долзарб масаллар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ягона транзит тариф ставкалари ва коридор бўйлаб юк ташиш шартлари ўрнатилиб, логистика инфратузилмаси муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги раислигида лойиҳада иштирок этаётган давлатлар темир йўллари раҳбарларидан таркиб топган Мувофиқлаштирувчи қўмитани тузишга келишиб олди.
Ушбу мультимодал транспорт коридори бўйлаб контейнер юк поездининг илк синов қатновини 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириш режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар