Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни «Навоийазот» АЖ негизидаги мажмуа очилиши маросим давомида Ўзбекистонда инвесторларга яратиб берилаётган имкониятларнинг қонуний кафолатлари ҳақида ҳам гапирди.
«Тан олайлик, шу пайтга қадар Ўзбекистонда инвесторларга хавф бор эди. Улар бизнинг давлатга пул тикишга қўрқишарди.
Инвестиция фаолияти қарор билан тартибга солинарди, аммо бу қарор исталган пайтда, исталган киши фойдасига ишлаб кетаверган.
Мен яқинда «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзоладим. Бу қонун эндиликда инвесторларга кафолат бўлади. Тўғри, бу кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ, лекин энди Ўзбекистонда бу соҳада ҳам аниқ ва қатъий қонун ишлайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунингдек, эндиликда исталган инвестор дунёнинг истаган жойида туриб Ўзбекистонда амалга киритилган қонун ҳақида маълумот олиши ва инвестор ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон президенти «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди