date
views 2 180

Петербургдаги Мигрантларни вақтинча сақлаш марказида 161 ўзбекистонлик бор. ТИВ улар ҳақида ахборот берди

Петербургдаги Мигрантларни вақтинча сақлаш марказида 161 ўзбекистонлик бор. ТИВ улар ҳақида ахборот берди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари 30 декабрь куни Красноселский туманида жойлашган Хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бу ерда 161 нафар Ўзбекистон фуқароси сақланмоқда. Улардан 53 нафари бир ойдан кўп вақт давомида авиачипта харид қилиниши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши учун суд қарорини ижрога ўтказилишини ёки қарор устидан қилинган шикоятнинг юқори турувчи суд томонидан кўриб чиқилишини кутмоқда.

«Бош консулхона вакиллари томонидан ҳамюртларимизга консултатив ёрдам кўрсатилди, вазият назоратга олинди. Яқин вақт ичида Санкт-Петербург шаҳар суди раҳбарияти билан ишчи учрашув ўтказиш режалаштирилган», — дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Петербургдаги Мигрантларни вақтинча сақлаш марказида 161 ўзбекистонлик бор. ТИВ улар ҳақида ахборот берди