17:25 / 05.01.2020
3 609

Британия нашри нима учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш кераклиги ҳақида мақола эълон қилди

Британия нашри нима учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш кераклиги ҳақида мақола эълон қилди
Фото: Inews
Британиянинг Inews нашрида нима учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш кераклиги ҳақидаги мақола чоп этилди.
«Ўзбекистон 2020 йилда Буюк Ипак йўлининг қадимий шаҳарлари, ажойиб санъати ва улуғвор меъморчилиги билан туристик ‘бум’га тайёр. Эҳтимол, сиз борадиган жойлар рўйхатида Марказий Осиё, йўқдир, лекин у ер саёҳат қилиш учун айни муддаодир», — дея бошлайди Мартин Кент ўз мақоласини.

Мақолада Ўзбекистон жадал суръатлар билан ўзгариб бораётгани, мамлакатда Буюк Ипак йўлининг қадимий шаҳарларига янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш учун қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилган.

«Тезюрар темир йўл хизматлари яхшиланиб, янги авиакомпаниялар парвоз қилаётган бир пайтда аксарият фуқаролар, жумладан, британияликлар учун ҳам визалар талаб қилинмайди. Ўзбекистонда 2017 йилдан 2018 йилгача сайёҳлар сони икки бараварга кўпайиб, 5,3 миллион кишига етди», — деб ёзади муаллиф.

Фото: Inews
Шунингдек, пойтахт марказига ўрнатилган Амир Темур ҳайкали, унинг яқинида жойлашган «Ўзбекистон» меҳмонхонаси тасвирланган.
1977 йилда нозик дид билан қурилган метро тармоғига эса «сураткашлар орзуси» дея таъриф берилган. Метродаги йўл ҳақи, диққатга сазовор бекатлар ҳам назардан четда қолмаган.

Мақолада Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ҳам тўхталиб ўтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Британия нашри нима учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш кераклиги ҳақида мақола эълон қилди