Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев 1980 йиллар охири ва 1990 йиллардаги парламент фаолияти ва мамлакат ҳаёти ҳақида фикр билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Мен 1989 йилги парламентдаги курашларни — қаерда ўтириб, қаерда сўзга чиққаним, кимлар у ерда қарши бўлган — яхши эслайман. Ўзбекистоннинг бутун тизимини йўқ қилишга ҳаракатлар бўлган — 10—20 дақиқа, сониялар қолган эди. Жуда катта тайёргарликлар бўлган.
Бир шахснинг шарофати билан мана шу тинчлик-осойишталикни, тизимни сақлаб қолдик. Ўшанда биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг ёнида бўлганман. Ўша вақтда Москвадан парламент аъзолари келиб ўтирарди, ҳамма томошабин эди.
Мустақиллик йилларида биз қийин, лекин машаққатли, ўзимизга муносиб йўлни босиб ўтдик. Ҳеч қачон унутмаслигимиз керак — қийин бўлди, лекин кўп хатолар ҳам бўлди. Энди хатоларни такрорламаслик учун биз бошқа — янги Ўзбекистонга муносиб янги парламентини йўлга қўйишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?