16:50 / 21.01.2020
2 886

Президент Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига илгари сурди

Президент Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига илгари сурди
Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz нашри хабарига кўра, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қиляпти.

Маълумки, Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилади.

Шундан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мажлисида президентга бош вазир лавозимига номзод таклиф этилди. Мамлакат президенти Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси бош вазири лавозимига илгари сурди.

– Абдулла Нигматовични 20 йилдан буён яхши биламан, ёнма-ён ишлаганмиз. Ҳаётда туҳматларга дуч келди, аммо сингани йўқ. Президент бўлганимдан сўнг Абдулла Ариповни ҳукумат таркибига қайтариб олиб келганим бежизга эмас эди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Айни вақтда Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида Абдулла Арипов ўзининг дастурини тақдим этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига илгари сурди