12:30 / 24.01.2020
2 813

Президент: «Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз»

Президент: «Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз»
Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги парламентига мурожаатномасида тўхталиб ўтди.

«Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам, боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача, таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади», деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси тўртта телерадиоканал, бешта телеканал, 12 та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, бешта нодавлат телеканал ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида 2017 ва 2018 йилларда парламентга мурожаатнома йўллаган. Бу йилги мурожаат тартиб бўйича учинчиси бўлиб, у янгидан шаклланган парламентга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари қатнашмоқда. Жараённи видеоконференция алоқа тизими орқали халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари тўғридан-тўғри кузатиб боришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент: «Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз»