15:22 / 10.02.2020
5 304

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Республикада об-ҳаво булутли, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, 10 февралда республиканинг айрим жойларига ва 11-12 февралда тоғли туманларда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 13 февралда фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 10 ва 12 февралда республикада яна шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бугун ҳарорат 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.

11-13 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

14 февралда Ўзбекистон бўйича бир оз танаффус билан об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февралда Кавказ ҳудудидан кирадиган антициклон таъсири натижасида мамлакатда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони кўрсатиб ўтилган чегарада сақланиб туради, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди