16:39 / 14.02.2020
4 120

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди - Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими киради, натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 14 февралда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво 9-14 даража илиққача, республика шимолида 2-7 даражагача илийди.

15 февралда нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради.
Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди