14:05 / 15.02.2020
5 699

Эри Россияга кетган аёлларнинг деворидан ошмоқчи бўлган шахсга чора кўрилди

Эри Россияга кетган аёлларнинг деворидан ошмоқчи бўлган шахсга чора кўрилди
Қува тумани Тошовуз махалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳуқуқбузар Қ.Қобулов 2020 йил 4 январь куни соат 15:00 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, тўйдан уйга қайтаётиб, аёли касаллиги эсига тушиб кетиб, жабрланувчи маҳалладоши У.Ботированинг яшаш хонадонига унинг рухсатисиз кириб, У.Ботировага у билан яшаш хонадонига бориб турмуш ўртоғига укол қилишини айтади.

Шунда жабрланувчи У.Ботирова уни ўта маст ҳолатда эканлигини айтиб, уйига кириб кетмоқчи бўлганида у уйга кириб кетишга йўл қўймайди, шундан сўнг жабрланувчининг онаси чиқиб, нима бўлаётганлигини сўрайди, шунда ҳуқуқбузар Қ.Қобулов “онангни олиб кетаман шунда сен ҳам мен билан борасан” деб таҳдид ва ҳақоратли сўзлар билан сўкади.

Сўнгра жабрланувчи У.Ботирова ҳуқуқбузар Қ.Қобуловдан қўрқиб, секингина дарвозасини беркитиб қўйишга эришади. Бундан жаҳли чиққан ҳуқуқбузар дарвозасини очишини талаб қилиб, тўхтовсиз тепишни бошлайди. У дарвозасини очмаганидан сўнг ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб деворидан ошиб ўтаётганида маҳаллада яшовчи қўни-қўшнилар томонидан тўхтатиб қолинади.

Шундан сўнг, Қ.Қобуловни маҳалладагилар уйига жўнатиб юборади. Бироқ Қ.Қобилов жабрланувчининг бошқа бир қўшниси М.Абдужалилованинг уйига кириб, сабабсиз уни ҳам сўкишни бошлайди. У эса судда 3 нафар фарзанди билан умуман танимаган инсоннинг бу ҳаракатларидан шокка тушади ва ИИБга қўнғироқ қилишга мажбур бўлади.

Судда жабрланувчилар томонидан берилган кўрсатмалар ва ҳақли эътирозлардан бири шу бўлдики, “Нега ҳуқуқбузар Қ.Қобулов айнан “турмуш ўртоғи Россияга кетган аёлларнинг уйига кириб тўполон қилиб, ўзини кўрсатди”, у маҳаллада келаётганида ва қайтаётганида турмуш ўртоғи уйида бўлган маҳалладошларини тинчини нега бузмади?”.

Ҳуқуқбузар Қ.Қобулов судда муқаддам судланганлигини, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлиб, жабрланувчи У.Ботирова маҳалладоши бўлишини, ҳақиқатдан ҳам 2020 йил 4 январь куни тўйдан спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабабли, маст бўлиб қолиб, турмуш ўртоғи бетоблиги эсига тушиб, маҳалладоши У.Ботирова ҳамширалигини билиб, уни яшаш уйига бориб, унга турмуш ўртоғига укол қилишини талаб қилганлигини, У.Ботирова уни маст ҳолатдалигини кўриб, бунга қаршилик қилгани сабабли жаҳл устида ўша ерда уни уятли сўзлар билан сўкиб, бақир-чақир қилиб тўполон қилиб юборгани, дарвозаларини тепиб, деворидан ошиб ўтиб, бир неча бор сўкканлигини, маҳалладагиларни тинчини бузганлигини, уйига қайтаётиб, маҳалладоши М.Абдужалилованинг ҳам уйига кириб уларнинг ҳам сабабсиз тинчини бузганлигини, жабрланувчиларнинг турмуш ўртоқлари Россия Федерациясига кетганлигидан хабари борлигини, бу ҳолат такрорланмаслигини айтиб кўрсатма берди.
Ушбу маъмурий иш судда кўрилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланди.

Фарғона вилоят маъмурий
судининг судьяси М.Марахимов

Қува туман маъмурий
судининг раиси А.Жумаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эри Россияга кетган аёлларнинг деворидан ошмоқчи бўлган шахсга чора кўрилди