
Ҳурматли ота-оналар, бува-бувижонлар!
Фарзандларининг Президент мактабларида таҳсил олишини истаётган азиз юртдошлар!
Турли ижтимоий тармоқларда айрим ўқув марказларининг “Президент мактабларига кириш имтиҳонларга тайёрлаймиз” деб эълон беришлари ва бунинг эвазига тўловларни сўрашларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: Агентликнинг ҳамда бугунги кунда 4 ҳудудда фаолият юритаётган ва 5 ҳудудда очилиши кутилаётган Президент мактаблари, 3 та ихтисослаштирилган мактаб, шунингдек, мавжуд 9 та ва очилиши кутилаётган 2 та ижод мактабларининг бу каби ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИГА ҲЕЧ БИР АЛОҚАСИ ЙЎҚ, УЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҲАМ ОЛИБ БОРМАЙДИ.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Президент мактабларига ўқувчиларни тайёрлаш бўйича PRESIDENT SCHOOLS (BLOG) томонидан “23 февраль куни Республика бўйлаб Президент мактаблари имтиҳонига тайёргарлик репетицион тестлар бўлиб ўтади” деб номланган эълонига қуйидагича изоҳ билдиради:
PRESIDENT SCHOOLS (BLOG), Next Step Up School компанияси ёки “Президент мактаблари учун тайёрлов курслари” деб эълон бераётган бошқа ўқув курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунингдек, эълонда кўрсатилган янги ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш саналари нотўғри кўрсатилган! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар