«Замин» сайти таҳририяти барча юртдошларимизни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан қутлайди

«Замин» сайти таҳририяти барча юртдошларимизни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан қутлайди

Қадрли юртдошлар, азиз ва муҳтарам «Замин» сайтининг доимий ўқувчилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан «Замин» сайти таҳририяти номидан самимий муборакбод этамиз!

Мустақиллик — халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик, миллий қадриятларимиз ҳамда буюк келажак сари ишонч билан интилиш рамзидир.

Ушбу улуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва эзгу ниятларингиз рўёбини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хонадонларимиз файзу баракага тўла бўлсин! Дастурхонларимиз доимо тўкин-сочин, қалбларимиз шодликка тўла бўлсин!

Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин, юртимиздан файзу барака, халқимиздан тотувлик ва меҳр-оқибат асло аримасин!

Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ҳурмат билан,
«Замин» сайти таҳририяти

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар