Риштон тумани политехника касб-ҳунар коллежи директори А.Р.га нисбатан товламачилик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Унга кўра, фуқаро Н.И. ўзига мазкур коллежни тамомлагани ҳақида сохта диплом тайёрлаб берганини тасдиқловчи аудиоёзувни «тегишли жойга» тақдим этиш билан қўрқитиб, директордан 500 АҚШ доллари талаб қилади. Директор эса талабга розилигини билдириб, амалда эса ундан аввал ўзи тегишли жойга мурожаат қилади. Натижада Н.И. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда далилий ашёлар билан қўлга олинади.
Айни пайтда Н.И.га ҳам, коллеж директорига ҳам жиноят иши қўзғатилган. Бири товламачилик, иккинчиси мансабдорликка оид айблов билан тергов қилинмоқда. Жиноят иши ҳадемай судга оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди