Фото: Fotolia
Адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция беришни прокурорлар ваколатидан судларга ўтказиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг қўшма ахборотида айтилган.
Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборотига асосланиб қатор электрон оммавий ахборот воситаларида “Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотлари назорат қилинади” деган мазмундаги тарқалган хабарлар кўпчилик адвокатларнинг ижтимоий тармоқларда эътирозли чиқишларига сабаб бўлди.
Адвокатлар палатаси ўз навбатида, адвокатларнинг қонун билан белгиланадиган мавқеи халқаро стандартларга мос келиши кераклигини таъкидлади.
Масала юзасидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ўзларининг изоҳларини эълон қилди. Уларда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Жиноят-процессуал кодекси ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини инобатга олиб “... телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш” тушунчаларини аниқлаштириш мақсадида киритилаётганлиги ва бу ўзгаришлар адвокатларнинг дахлсизлигига таъсир қилмаслиги баён қилинди.
Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги таъкидлашича, қонун фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, замонавий телекоммуникация қурилмалари орқали хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилишнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлайди.
Амалдаги қонунчиликда адвокатнинг дахлсизлиги сифатида унга нисбатан тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси олиниши белгиланган.
Адвокатлар халқаро стандартлардан келиб чиқиб, санкция бериш масаласини судларга ўтказиш зарурлигини билдиришмоқда.
Охирги икки йилда адвокатура институти мустақиллигини таъминлаш ва унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш жараёни енгиллашди, лицензияни тўхтатиш ва бекор қилиш фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланди, уларга солиқ юки икки баробар камайтирилди, ҳимоя остидаги шахслар билан учрашув ва суд-тергов идораларига кириб чиқиш енгиллаштирилди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг бугунги ривожланиш кўлами адвокатурага оид қонунчиликни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилади. Бу борада ўтган йили мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян ҳам Ўзбекистонда адвокатура институтининг мавқеини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан тавсиялар берган.
Қайд этиш керакки, президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сонли “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адвокатлар палатаси томонидан Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси тайёрланмоқда.
Ушбу лойиҳада соҳани тубдан ислоҳ қилиш билан боғлиқ барча жиҳатлар, шу жумладан адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция беришни прокурорлар ваколатидан судларга ўтказиш кўзда тутилган.
Яқин кунларда адвокатларнинг муҳокамаси ва таклиф беришлари учун Концепциянинг лойиҳаси Палатанинг расмий сайтида эълон қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси адвокатлар ҳамжамиятини ҳамда барча соҳага алоқадор идоралар ва мутахассисларни мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги туб ислоҳотларнинг энг муҳим шарти сифатида адвокатура институтининг мустақиллиги ва унинг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақиради, дейилади Адлия вазирлигининг Kun.uz'га тақдим этган маълумотида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди