Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва бошқа жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қўлланиладиган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш шартлиги белгиланмоқда.
Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилиши назарда тутилмоқда.
Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Шу билан бирга, ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашишининг видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.
Қонуннинг қабул қилиниши жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилишини мустаҳкамлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди