Бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидаги саволга ҳам жавоб берди.
Савол: Яқинда Президентимизнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларида, балким, карантин шароитида ишлашга ўрганишимиз ҳам керакдир деган фикрларини эшитиб қолдим. Карантин яқин орада тугамаслиги мумкинми?
Жавоб: Биз коронавирус пандемияси қачонгача давом этишини аниқ билмаймиз, ҳеч ким ва ҳеч қандай давлат бу саволга аниқ жавоб бера олмаяпти.
Шундай экан, карантин туфайли корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини бутунлай тўхтатиб қўйиш ва эпидемик вазият барқарорлашувини кутиб ўтириш жиддий иқтисодий инқирозларга олиб келиши мумкин.
Демак, коронавирус касаллиги бўйича глобал пандемиянинг салбий оқибатлари чуқурлашиб кетишининг олдини олиш учун ташкилот ва муассасаларнинг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда эпидемияга қарши тадбирларни тўлиқ бажариб, фаолият юритишларига босқичма-босқич рухсат берилиши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди