18:20 / 18.05.2020
1 991

Авиақатнов ва поезд йўловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди

Авиақатнов ва поезд йўловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди
Республика махсус комиссияси қарори билан, ички йўналишлардаги авиарейслар ва поездлар йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

18 майдан бошлаб Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар ҳамда Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ва Фарғона водийсига темир йўл қатнови учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

18 май куни Республика махсус комиссияси ушбу талабни бекор қилди.

Хабар қилинишича, бунда аҳолининг карантин шароитидаги иқтисодий ҳолати ва ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлиги эътиборга олинган.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олингани ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

«Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади», – дейилади Махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авиа ва темир йўл қатновлари бўйича вақтинчалик тартиб эълон қилинган эди. Унга асосан, йўловчилар ҳаво кемалари ва темир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга рухсат берилмайди, бундай ҳолатларда чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Йўловчиларнинг қатнов вақтида самолёт салонида ва вагонлар бўйлаб ҳаракатланиши (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно) тақиқланади, ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларни ечишга рухсат берилмайди (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).

Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиақатновлар вақтларини эълон қилди

Тошкентдан вилоятларга поезд қатнови йўлга қўйилди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Авиақатнов ва поезд йўловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди