18:48 / 18.05.2020
2 040

Миробод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида бошланаётган қурилиш ишлари юзасидан маълумот берилди

Миробод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида бошланаётган қурилиш ишлари юзасидан маълумот берилди
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан куни кеча ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида бошланаётган қурилиш ишлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сонли Қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларини бериш фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитни яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5511-сонли Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимига инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаси тузиш орқали эксперимент тариқасида 2019 йил 15 августга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан бериш ваколати берилган. Ушбу ваколат доирасида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга асосан “IMP NEW PAY” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган 0.23 гектарли ер участкасида “ертўла қисмида автотураргоҳ бўлган савдо мажмуаси ва офис биноларини қуриш учун захиралаш ҳамда лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳар Ермулккадастр давлат корхонасининг архив маълумотларига мувофиқ, мазкур ер майдонига бўлган ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтмаганлиги билдирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Миробод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида бошланаётган қурилиш ишлари юзасидан маълумот берилди