
Урганч шаҳридаги транспорт хизмати кўрсатувчи жамият томонидан 4 та корхона билан шериклик асосида иш бошлаш учун “Асака” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилоят филиалидан йирик миқдорда кредит олишади.
Бироқ, мазкур жамият томонидан кредит қарздорлиги вақтида қайтарилмаганлиги сабабли, банк томонидан кредит қарздорлигини сўндириш бўйича судга мурожаат қилинади. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил апрель ойидаги ижро варақасига асосан юқоридаги корхоналардан банк фойдасига 2.03 млрд. сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, ижро иши доирасида МИБ Урганч шаҳар бўлими томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган.
Шунингдек, шерик корхона балансида бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан 2019 йилда қидирув эълон қилинган.Бюронинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Хоразм вилояти, Урганч тумани, Киллавут маҳалласи худудидаги хонадонда яшириб кўйилганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бюронинг Урганч шаҳар бўлими биносига олиб келиниши таъминланди.
Ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан жамиятнинг кредит қарздорлигини бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар