Эпидемиологик вазият туфайли бу йил ОТМларга кириш имтиҳонларидаги фанлар қисқартирилади. Бундан ташқари, тест топшириқлари соддалаштирилиб, тестларга қатор янгиликлар киритилмоқда.
Kun.uz турли фанлар доирасида тест топшириқлари билан боғлиқ янгиликлар ҳақида маълумот олиш учун Давлат тест маркази матбуот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев билан боғланди.
Тест даражалари ҳақида
– Тест топшириқларини соддалаштириш деганда бакалавриат қабул имтиҳонларида фақат содда тестлардан фойдаланилади, деб тушунмаслик керак.
Тест топшириқлари 3та қийинлик даражасида шакллантирилади. Биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлар ишланиши, бажарилиши осон бўлган тест топшириқлари ҳисобланади.
Аввалги йилларда ўтказилган тест синовларида ҳар бир фандан 6 тагача биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари берилар эди. Бу йилдан бошлаб эса ҳар бир вариантда қўлланиладиган биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони ўртача 10 тагача етказилмоқда.
Жадвал, расмли кўринишдаги саволлар сақланиб қолади
– 2019 йили қабул тест синовларида ёзувсиз харита, жадвал, расмли кўринишидаги янги тест топшириқлари қўлланилган эди. Шундай саволлардан бу йилги имтиҳонларда ҳам фойдаланилади.
Абитуриентлар тест топшириқларини мантиқий фикрлаб тезда тушунишлари учун жорий йилда ҳам тарих, география ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанларидан расмли тест топшириқлари шакллантирилмоқда.
Бундан ташқари, биология ва кимё фанларидан расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда.
Тилларга оид саволларда янгиликлар бор
– Она тили ва адабиёт фанидан (ўзбек, рус, қорақалпоқ) мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан тест топшириқлари сони кўпайтирилади.
Шунингдек, мантиқий фикрлашни ривожлантириш мақсадида матнли тестлар, яъни матн устида ишлаш билан боғлиқ тест топшириқлари тузилмоқда.
Матнли тест топшириқларида матн таркибидаги сўзларнинг тўғри қўллангани ва гапларнинг тўғри шакллантирилганини аниқлаш, матндаги сўзларнинг маъноларини топиш ва матннинг асосий мазмунини тушуниш талаб этилади.
Назарий саволлар кўпайтирилмоқда
Тест топшириқлари таркибида назарий тест топшириқлари сони оширилмоқда.
Жумладан, кимё фанидан назарий тест топшириқлар сони оширилади ва лаборатория ишларига оид тест топшириқлари яратилмоқда.
Физика фанидан ҳам фанидан назарий тест топшириқлар сони оширилган ҳолда биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони 6 тадан 10 тагача кўпайтирилмоқда.
Шунингдек, абитуриентларга қулайлик яратиш учун доимий физик катталиклар жадвали ишлаб чиқилди ва у тест синови топшириш жараёнида тақдим этилади.
Президент бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқ берди
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари истисно тариқасида мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бу истисно фақат 2020-2021 ўқув йили учун тегишли. Кейинги йиллар учун 5та фандан имтиҳон олиш тартибида ўзгаришлар бўлмайди.
2та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида тасдиқланган эди.
Кириш имтиҳонлари муддати ўзгартирилаётгани йўқ – ДТМ
Бу йил тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700тагача ўрин тайёрланади. Ҳар бир абитуриент учун камида 3 квадрат метрдан жой ажратилади, улар имтиҳонда ниқоб ва қўлқоп таққан ҳолда иштирок этади.
Бинога киришдан олдин абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Бинолар камида 4 марта дезинфекция қилинади.
Халқаро ислом академиясига киришда 2та имтиҳондан ўтиш тартиби белгиланиши мумкин
Магистратурага кириш ва коллеж-лицейларда битирув имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди