Давлат статистика қўмитаси 19 май куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштдан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).
Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (килограмм)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (2 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (7 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (килограмм)
Пиёзнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).
Сабзи 1 000 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)
Сабзининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.
Тухум 7 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
Тухумнинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да қайд этилди (7 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).
Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижаларига кўра, гуручнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да рўйхатга олинган (Нукус навли гуруч 4 000 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (Лазер навли гуруч 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи (8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.
Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (килограмм)
Шакарнинг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски Жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да, Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори»да, Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да, Навоий шаҳрининг «Саховат» бозорида, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темир йўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да, Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори» ҳамда «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6 500 сўм) кузатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди