Ўзбекистон ҳудудида ўтган дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво жуда исийди, деб ёзмоқда «Ўзгидромет». Ҳарорат кундан кунга кўтарилиб, 26 май куни 35-39 даража, жанубда 39-40 даража иссиқни ташкил қилди. Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу жойларда кундузи ҳаво 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.
Қайд этилишича, бундай ҳарорат кўрсаткичлари Ўзбекистонда май ойининг охири учун хос эмас. Республиканинг деярли барча минтақаларида шу куннинг ҳарорат рекордлари қайд этилди.
Ўзбекистон шимолида айрим жойларда бутун ой учун максимал ҳароратнинг янги рекордлари қўйилди. Бошқача қилиб айтганда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги кўпчилик метеорологик станциялар маълумотларига кўра, 2020 йил 26 майда қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал ҳеч қачон кузатилмаган.
«Тошкенда, масалан, май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража бундан анча олдин 1902 йилда қайд этилган. Охирги 20 йил ичида энг юқори ойлик ҳарорат 2004 йилда кузатилган ва 38,6 даражани ташкил қилган. Қолган кузатувлар натижасида энг иссиқ йилларда Тошкентда май ойидаги ҳарорат 37 даражадан юқори бўлмаган. Республика жанубида бу йил май ойи охирининг ҳароратлари ўз рекорд қийматлари — 43-44 даражага етмайди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда ойнинг охиригача, асосан, қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республика шимоли ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ атрофида бўлади, мамлакат шимоли, жануби ва чўл зонасида 40-42 даражагача кўтарилади. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3 даражага) пасаяди. Ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”