21:37 / 28.05.2020
2 340

Карантинда 30,5 млн сўм алимент ундириб берилди

Карантинда 30,5 млн сўм алимент ундириб берилди
Юртимизда қадим-қадимдан оилага муқаддас даргоҳ сифатида қаралиб келган. Фарзандлар дунёга келганда эса оиламиз янада нурга тўлиб тошади. Фарзандларимизни униб-ўсиб юрт равнақига ҳисса қўшишида ҳар биримиз масъулдирмиз.

“1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан оилаларни яраштириш, ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаётган қарздорларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этилиши ва алимент пулларини ўз вақтида тўланишига оид тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг амалга оширилмоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2017 йил 22 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Жўрабек Самадов ундирувчи Зарнигор Зокирова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун вояга етгунига қадар ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган миқдорда ой сайин алимент ундириб бориш белгиланган.

Бироқ, ҳа деганда, қарздор алимент пулини тўлашни истамай келган.

Қарздор ўз фарзандлари учун салкам 3 йил мобайнида 30,5 млн сўм алимент пулини тўламасдан келганлиги унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши учун етарлича асос бўлиб хизмат қилар эди. Тушунтириш ишлари давомида карантин даврида уйида қолаётган фарзандлари учун қарздор Ж.Самадов 30,5 млн сўм алимент тўловларини ундирувчи З.Зокировага тўлаб берди. Шу тариқа вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти таъминланди.

Алимент масаласидаги муаммоларни ҳал қилиниши мумкин. Аммо фарзандлар келажаги учун ота ва онанинг биргаликдаги тарбияси ундан ҳам улуғвордир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Карантинда 30,5 млн сўм алимент ундириб берилди