10:24 / 06.06.2020
2 399

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 ҳолат аниқланди

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 ҳолат аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

5 июнь куни жами 68та янги ҳолат қайд этилди, Тошкент, Навоий, Самарқанд ва Андижонда жами 160 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3247 нафарга етди.

Ҳозирда шифохоналарда 759 бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 ҳолат аниқланди