ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳридан Қўқон шаҳри томон ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомашинадан гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган дорилар топилди.
Маълум қилинишича, Данғара туманида тўхтатилган автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 11 000 дона «Трамадол» таблеткаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган Қўқон шаҳрида яшовчи шахслар А.Ҳамидов ҳамда М.Ёқубовга тегишли эканлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқаро томонидан Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу дори воситалари Қўқон шаҳрида сотиш учун олиб кетилаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарорига мувофиқ «Трамадол» дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»