
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 8 июнь куни соат 10:45да Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” махсус тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида, Паст Дарғом тумани “Ўтарчи” МФЙда яшовчи 51 ёшли З.Э. уйининг томорқасида жами 26 туп кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини келгусида ўтказиш мақсадида экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича З.Э. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар