12:50 / 19.06.2020
2 488

Сенат янги қонунни маъқуллади

Сенат янги қонунни маъқуллади
Бугун Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтиши хабар берилганди. Мажлисда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.
Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенат янги қонунни маъқуллади