Бухоро шаҳар, Қизилқум кўчасида яшовчи Гулноза Б. (исм-фамилияси ўзгартирилган) 9 май Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Telegram» мессенжерида «Ipoteka_Bank_ATIB_(official)» ботга ўзининг пластик картаси учун микрокредит расмийлаштириш учун мурожаат қилганидан сўнг бот автомат равишда унинг саволларига жавоб бериш билан бир қаторда, Гулноза Б.нинг пластик карта рақамлари, махсус коди ҳамда ушбу пластик картани бошқарадиган мобиль алоқа оператори рақамлари ва қўшимча махсус кодларни автомат равишда аниқлаб олганлигини, ушбу пластик карта ҳисобидаги 3 627 500 сўм пул ҳамда ушбу пластик карта учун 1 600 000 сўм миқдоридаги кредитни расмийлаштириб, жами 5 227 500 сўм миқдоридаги пуллар ўғирлаб олинганини билдирган ва мазкур шахсни аниқлаб, пуллари қайтарилишида ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.
ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабарига кўра, ариза юзасидан олиб борилган тезкор-техник текширувлар ва тузоқ дастурлари натижасида:
Пул маблағлари 1999 йилда туғилган, Гулистон давлат университети талабаси, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи Жасур О.га (исм-фамилияси ўзгартирилган) алоқадор бўлган виртуал ҳисоб рақамларга келиб тушганлиги аниқланди.
Гумонланувчи Жасур О. ўзининг содир қилган жиноятини яшириш мақсадида, қўлга киритилган пулларни конвертация иловаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон Республикасининг турли рақамларига рўйхатга олинган «Qiwi» ҳамёнларига электрон валютани айрибошловчилар ёрдамида жўнатганлиги, шундан сўнг ушбу пулларни 1Xbet, Melbet букмейкерликка асосланган фаолиятлар орқали Ўзбекистон Республикасига қайтиб киритиб, бошқа бир қатор операциялар билан ўғирланган пулларни ўзининг виртуал ҳисоб рақамлари орқали нақдлаштириб олган.
Жасур О.нинг барча ҳисоб рақамлари текшириб кўрилиб, у билан суриштирув жараёнида, унга Республиканинг турли ҳудудларидан кўплаб фуқаролар мурожаат қилганлиги, тахминан жами бўлиб 30 миллионга яқин пулларни фуқароларнинг пластик карталаридан ўғирлаб олганлиги, барча ҳаракатларни мобиль телефони орқали амалга ошириб келганлигини билдирди.
Жасур О.нинг 1 дона қўл телефони ҳамда 4 дона пластик картаси далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, тўпланган ҳужжатлар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига топширилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди