
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган матбуот анжуманида айрим фактларни келтириб ўтди:
«Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.
Бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болаларимиз карантинда бўлди. 328 нафар бола эса афсуски, коронавирус билан касалланди. Мана вазият қандай жиддий». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар