Ўзбекистонда ушбу ҳафта қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда ушбу ҳафта қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Республика Гидрометерология маркази ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бутун иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади, фақат бугун ва эртага республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат бу кунларда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади, республиканинг айрим жойларида (асосан, бу мамлакатимизнинг жанубий ва чўл зоналари) термометр устунчаси 42 даражага етади, бу меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

Ҳарорат фонининг юқори бўлишига қарамасдан, бу бизнинг минтақа учун аномал ҳарорат эмас. Шундай, масалан, 2018-2019 йилларда худди шу даврда кундузги ҳарорат 40-43 даражагача етган. Республикамиз шимоли ва чўл зонасида ҳарорат қийматлари 44-46 даража бўлгани қайд этилган. Шу давр учун энг юқори ҳарорат Навоий вилоятидаги Бузаубой метеостанциясида 2019 йил 20 июлда қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати термометр устунчасининг 47,7 даража кўрсаткичида тўхтаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар