Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда жами 351 бемор касалликдан соғайиб, бу борада янги рекорд қайд этилгани ҳақида хабар берди.
Бугун Тошкент, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё, Қорақалпоғистон ва Жиззахда беморларнинг навбатдаги гуруҳлари соғайган.
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар;
Андижон вилоятида 112 нафар;
Наманган вилоятида 61 нафар;
Қашқадарё вилоятида 31 нафар;
Сурхондарё вилоятида 15 нафар;
Фарғона вилоятида 14 нафар;
Сирдарё вилоятида 9 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
Жиззах вилоятида 3 нафар.
«Шундай қилиб юртимизда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 409 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 14 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 297 нафар бемор тузалган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди