21:35 / 17.08.2020
5 013

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми 17—18 август кунлари ғарбий оқим таъсирида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Мамлакатга Каспий денгизи устида шаклланган кам намлик ва нисбатан салқин ҳаво киради.

Шу сабабли республиканинг катта қисмида булутли ҳавонинг ортиши кутилмоқда. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида шу кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мамлакатининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Бутун республика бўйича ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. 18 август куни ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача, жанубда 34-37 даражагача пасаяди.

19 августдан атмосферадаги ғарбий оқимлар жануби-ғарбий оқимлар билан алмашади. Республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кўтарилади.

19—21 августда бутун республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ҳарорат бироз кўтарилади. 19 августда кундузги ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлади, 20—21 август кунлари эса 34-37 даражагача исийди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб ёмғир ёғиши кутилмоқда