20:55 / 24.08.2020
4 403

Ўзбекистонда яқин кунларда салқин тушиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда яқин кунларда салқин тушиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудуди бўйича 24 август куни хорижий жанубдан иссиқ ҳаво оқими ҳаракатланиши натижасида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат иқлимий меъёрлардан 3-5 даражага юқори бўлиб, 34-39 даражани ташкил қилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, 25 августда республикада об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда. Эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий туманларига, кечга бориб марказий туманларига Волгабўйи ҳудудидан салқин ва нам ҳаво оқими киради.

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида эса кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи пасайиб, 28-33 даража иссиқни ташкил қилади. Бу меъёрий кўрсаткичлардан бир оз пастдир.

26 август куни республика ҳудудига кирган салқин атмосфера фронти жануби-шарқ томонга силжийди, мамлакат ҳудудининг катта қисмида момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик тўхтайди. Антитциклон таъсирида 26 август энг салқин кун бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кечаси 15-18 даража илиқ, кундузи 23-26 даража илиқни ташкил қилади. Бундай ҳарорат меъёрдан 6-9 даражага пастдир.

Шунингдек, 25—26 август кунлари республика бўйича шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярми, 27—28 август кунлари мамлакатда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Антитциклон таъсирида тунги салқин ҳарорат сақланиб туради ва 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи эса ҳаво аста-секин исишни бошлайди ва 28 августда 30-35 даража иссиққача кўтарилиб, ойнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматларга яқинлашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яқин кунларда салқин тушиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда