3 192
Навоийда йўқотилган телефон сабаб келиб чиққан жанжалда 20 ёшли фуқаро танишини пичоқлаб ўлдирди
Навоий шаҳрида йўқотилган телефон сабаб келиб чиққан жанжалда 20 ёшли фуқаро 24 ёшли танишининг қотилига айланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов хабар берди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 15 август куни Навоий шаҳрида яшовчи Нодир, Рустам, Шерзод ва Ҳасан 20 ёшли таниши Зуҳриддиннинг (барча исмлар ўзгартирилган) ижарага олинган уйида тўпланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Базм тугагач, улар тунги соат 02:30 да уйига тарқалиш учун кўчага чиққан. Шунда Шерзод телефони йўқолганини пайқаб, уни излашга тушган.
24 ёшли Шерзод қўл телефонини ахлат қутисидан топишига қарамасдан, бунда таниши Зуҳриддинни айблаб, у билан тортишган. Натижада маст танишлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Спиртли ичимлик таъсирида Зуҳриддин ёнида бўлган ошхона пичоғини таниши Шерзоднинг кўкрак соҳасига санчган.
«Уларни кузатишга чиққанимда такси кутишаётган экан. Мен Шерзод ўтирган таксига ўтирганимда у мени ура бошлади. Ўзимни бошқаролмай қолдим. Чўнтагимда ошхона пичоғи бор эди. Пичоқни қандай олиб, унинг кўкрагига санчганимни сезмай қолдим. Ўзим отасиз ўсганим етмагандек яна бир норасиданинг отасиз ўсишига сабабчи бўлдим», — дейди 20 ёшли Зуҳриддин тергов жараёнида.
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали шифокорларига кўра, 24 ёшли Шерзод кўкрак қафаси ўнг ярмига пичоқ санчилиши оқибатида кесилган жароҳати, пастки ковак венаси ва юрак ўнг қоринчаси жароҳатланиши, юрак тампонадаси, ўнг ўпка ўрта бўлаги жароҳатланиши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 20 ёшли Зуҳриддинга Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди